Президентга янги маслаҳатчи тайинланди

У Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келган. 

Жамият
15 март, 9:55
Президентга янги маслаҳатчи тайинланди

 Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 

Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди. 

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.

Бекзот Мавлонов аввалги фаолияти давомида ҳуқуқ-тартибот органларида,  жумладан прокуратура тизимида хизмат қилган.

2017 йилда у бош прокурор ўринбосари сифатида ҳам ишлаганди. 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+