Когон туманига ҳоким тайинланди

Аввалги ҳоким Муҳиддин Эсанов соғлиги ёмонлашганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Жамият
13 март, 12:45
Когон туманига ҳоким тайинланди

Отабек Қазоқов Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида ишлаб келган. 

Тайинлов Халқ депутатлари Когон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилди. 

Туманнинг аввалги ҳокими Муҳиддин Эсанов соғлиги ёмонлашганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Таъкидлаш керакки, Муҳиддин Эсанов биринчи президент Ислом Каримов даврида, 2011-2016 йилларда Бухоро вилоятида ҳам раҳбарлик қилган. Бир муддат Бухоро туманини ҳам бошқарган.

2020 йил март ойидан буён Когон туманини бошқариб келаётганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+