UzAuto Motors оммабоп автомобиллар нархини оширди

2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5-6,7 фоизга қимматлашади. 

Жамият
12 март, 15:31
UzAuto Motors оммабоп автомобиллар нархини оширди

UzAuto Motors оммабоп сотиладиган автомобиллар, жумладан Cobalt, Damas, Gentra каби автомобиллар нархини оширди. 

Жумладан, компания 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5%-6,7% доирасида қимматлашини маълум қилди.

Нархларнинг ўзгариши дилерлар билан ҳамкорликнинг янги босқичига ўтилаётгани билан изоҳланган. Эндиликда UzAuto Motors ўз дилерларига кейинчалик сотиш учун автомобилларни харид қилиш имкониятини бермоқда. 

Автомобилларнинг янги нархлари қуйидагича кўриниш олиши кутилмоқда:

  • Cobalt GS-Style Plus MT – 133 598 000 сўм (ҳозиргача 124 264 000 сўм эди);
  • Cobalt GX-Style Plus AT – 156 589 000 сўм (ҳозиргача  146 757 000 сўм эди).
  • Damas D2 DLX Style Plus – 100 325 000 сўм (ҳозиргача  96 932 000 сўм эди).

Компания сўнгги марта нархларни 2024 йил октябрда оширганди. Шартнома олишдаги талотўплардан сўнг, машиналар онлайн йўл билан сотилиши йўлга қўйилди. 

Декабр ойидаги сотувларда эса UzAutoMotors сайти киберҳужумга учрагани хабар берилганди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги бор 2023 йил  22 декабр куни Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo  автомобиллари учун контрактация очилганди.  

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+