Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида юқори натижа қайд этди

У январ ойида Нидерландиядаги турнирда ҳам совриндор бўлганди. 

Спорт
3 февраль, 14:06
Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида юқори натижа қайд этди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) январь ойидаги рейтингида дунёнинг энг яхши 15 нафар шахматчиси қаторига кирди.

 19 ёшли шахматчи бир ой ичида турнир жадвалида 22-ўриндан 15-ўринга кўтарилди, Арпад Эло рейтинги эса 2727 дан 2744 га кўтарилди. Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон тарихида бундай рейтингга эришган биринчи шахматчи бўлди.

 2015 йилнинг май ойида шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновнинг максимал рейтинги 2715 баллни ташкил этганди, аммо у ўшанда 11-ўринга кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз,  Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги турнирда ҳам совриндор бўлганди

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+