Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини ратификация қилди
Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев БААда ўзаро учрашув ўтказган.
Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини ратификация қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси X тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
БААда бўлиб ўтаётган Жаҳон савдо ташкилотининг конференцияси доирасида тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев билан учрашувда имзолади.
Маълумот учун, ЖСТга аъзо бўлиш учун барча аъзо давлатларнинг розилиги керак. ЖСТга аъзолик Ўзбекистонга кенг имкониятлар эшикларини очади, мамлакат 164 та давлат билан тенг ҳуқуқли асосда савдо қилиш имконини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда ҳам ЖСТга аъзолик масаласи кўтарилганди. Унда Жаҳон савдо ташкилоти билан самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказини ишга тушириш таклиф қилинганди.