Тадбиркорларнинг эътирозига сабаб бўлган жарима кескин камайтирилди

Ҳозиргача ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.

Иқтисод
27 февраль, 13:33
Тадбиркорларнинг эътирозига сабаб бўлган жарима кескин камайтирилди

Тадбиркорларнинг эътирозига сабаб бўлган жарима суммаси кескин камайтирилди. Президент фармони билан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан қўлланилган жарима суммасининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади. Ҳужжатга кўра:

- Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи (аввал 100 фоизи); 

- Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

Ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.

"Илгари бу модда бўйича фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлар эди. 

Тадбиркорларни синдираётган "подстава" қонун ўзгармоқда",  дея ёзади собиқ депутат Расул Кушербаев. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+