Кечки овқатга қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул?

Унинг таркибида оқсил ва протеин бўлиши муҳимдир. 

Жамият
22 февраль, 17:40
Кечки овқатга қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул?

Протеин ва мураккаб углеводларни ўз ичига олган маҳсулотлар кечки овқат учун энг мақбул вариантдир. Бу ҳақда эндокринолог, тиббиёт фанлари номзоди Оксана Михалева маълумот берди.

Пиширилган балиқ, қовурилган ёғсиз гўшт ёки парранда гўшти оқсил манбаи бўлиб хизмат қилади, дейди Михалева.

Эндокринолог сабзавотлар истеъмоли муҳимлигини айтди, улар янги, пиширилган ёки қайнатилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сабзавотли таомга донли ва дуккакли ўсимликларни қўшиш фойдалидир: масалан гречка ёки гуруч.

Улар сизга тўйинганлик туйғусини беради ва витаминлар захирангизни тўлдиради, дея қўшимча қилди мутахассис.

Кечки овқатдан кейин ширинлик истасангиз, мева ёки 25-50 грамм мармелад ва зефир истеъмол қилишингиз мумкин.

Аввалроқ кечки овқатдан воз кечиш ёки ўтказиб юбориш ортиқча вазн ортишига олиб келиши мумкинлиги маълум бўлганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+