Кечки овқатни истеъмол қилмасликнинг зарарлари маълум бўлди

Диетологлар ётишдан 3-4 соат олдин овқатланишни тавсия қилади. 

Жамият
12 февраль, 13:11
Кечки овқатни истеъмол қилмасликнинг зарарлари маълум бўлди

Кечки овқатдан воз кечиш ёки ўтказиб юбориш ортиқча вазн ортишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Оксана Панова маълумот берди.

Панованинг сўзларига кўра, кечки овқат диетанинг муҳим таркибий қисми бўлиб, нормал метаболизмни таъминлайди.

"Кечки овқатни тўлиқ ўтказиб юбориш вақт ўтиши билан метаболизмни секинлаштириши мумкин, шунинг учун сиз нафақат вазн йўқотмайсиз, балки ортиқча вазн тўплаш хавфини ҳам туғдирасиз", деб таъкидлади диетолог.

Бироқ, сиз ётишдан олдин овқатланмаслигингиз керак. Диетолог ётишдан 3-4 соат олдин овқатланишни ёки ухлашдан бир ярим соат олдин кичик тамадди қилиб олишни тавсия қилди.

Аввалроқ мутахассислар нонушта, тушлик ва кечки овқат ўртасидаги интервалларга тўғри риоя қилиш диабет ривожланиш хавфини камайтириши мумкинлигини айтганди. Унга кўра, уйқудан тургач, бир соат ичида нонушта қилган маъқул. Шунингдек, нонушта, тушлик ва кечки овқат интерваллари ораси жуда узайиб кетмаслигини лозим. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+