Қозоғистонлик журналист Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг энг кучли жамоаси деб атади

У шунингдек, Тожикистон ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирган. 

Спорт
15 февраль, 10:03
Қозоғистонлик журналист Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг энг кучли жамоаси деб атади

Қозоғистонлик журналист футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Марказий Осиёда энг кучли деб атади. 

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогидаги иштирокидан сўнг ФИФА рейтингидаги ўринлари сезиларли даражада яхшиланган. 

Ўзбекистон 3 поғонага кўтарилган бўлса, Тожикистон 99-ўринни эгаллаб, ҳозирда 100-ўринни банд этган Қозоғистон терма жамоасини ҳам ортда қолдирди.

Қозоғистонлик мутахассис, футбол шарҳловчиси Санжар Акатаев бу ўзгаришларни баҳолади. Акатаев қийин гуруҳ босқичидан ўта олган, турнирнинг якуний ғолиби Қатар термасига ва финалчига айланган Иорданияга қарши ўйнаган Тожикистон термасининг муваффақиятли ўйинини алоҳида таъкидлади.

Мутахассиснинг фикрича, Тожикистон ФИФА рейтингининг ТОП-100талигига кириши мутлақо лойиқ.

Ўзбекистон терма жамоасига келганда, Акатаев чорак финалдаги мағлубият ҳайратланарли эмаслигини таъкидлади. Ўзбекистон пеналтилар сериясида Қатарга имкониятни бой бериб, чорак финалда иштирокини тўхтатди. Акатаев Ўзбекистонни Осиё Кубогидаги энг яхши жамоалардан бири деб тан олди ва у Европа минтақасида ўйнайдиган Қозоғистонни ҳисобга олмаганда Марказий Осиёдаги энг кучли жамоа эканини таъкидлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+