Зироат Мирзиёева ФАО Бош директори ўринбосари билан учрашди
Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Жамият
14 февраль, 21:55
![Зироат Мирзиёева ФАО Бош директори ўринбосари билан учрашди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2024-02-14_20-21-08.1db6340f4cab.webp)
"Замин" фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар, дейилади хабарда.