platina.uz

Қашқадарёда ногиронлиги бор болалар учун байрам уюштирилди

Эҳтиёжманд, ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган оилалар эса кўмир, иситиш печлари ва озиқ-овқатлар билан таъминланди. 

Жамият
28 декабрь 2024 йил
Қашқадарёда ногиронлиги бор болалар учун байрам уюштирилди

Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси билан жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрли ишларга қўл урилмоқда.

Хусусан, Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида барча туман-шаҳардаги ногиронлиги боис уйида таълим олаётган 200 нафарга яқин болалар Қарши шаҳридаги Қўғирчоқ театрига олиб келиниб, уларга театр томошалари, байрам концерт дастурлари ташкил этиб берилди.

Тадбирда болажонларга байрам совғалари ҳам улашилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги эҳтиёжманд, якка ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган 100 га яқин мурожаатчилар оилаларига 0,5 тоннадан кўмир, иситиш печлари, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бундай амаллар барча ҳудудларда давом этмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+