platina.uz

Путин Илҳом Алиевдан узр сўради

Россия томони ташаббуси билан уюштирилган суҳбатда Ақтауда қулаган самолёт масаласи кўтарилган. 

Жаҳон
28 декабрь 2024 йил
Путин Илҳом Алиевдан узр сўради

Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти ҳалокати сабаб Илҳом Алиевдан узр сўради.

Кремл баёнотида айтилишича, телефон суҳбати Россия томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган.

Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан "фожиали воқеа Россия ҳаво ҳудудида юз бергани учун" узр сўраган. У суҳбатда Россия ҳаво мудофааси ишини эслатиб ўтди, бироқ бу самолёт ҳалокатига сабаб бўлганини тўлиқ олмаган.

"Озарбайжон йўловчи самолёти қатъий белгиланган жадвал бўйича Грозний аэропортига бир неча бор қўнишга уринган. Айни пайтда Грозний, Моздок ва Владикавказ Украина жанговар учувчисиз учиш аппаратлари томонидан ҳужумга учраган ва Россия ҳаво мудофаа тизимлари бу ҳужумларни қайтарган", — дейилади Кремл сайтидаги хабарда.

Embraer 190 самолёти 25 декабр Ақтау аэропортидан уч километр узоқликда қулаб тушди. Самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари тирик қолган.

Ҳозирда Озарбайжон Бош прокуратурасининг икки ходими Грознийда бўлиб турибди. Улар Россия Федерацияси Бош прокуратураси ва Тергов қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+