platina.uz

Қозоғистондаги авиаҳалокатда 29 киши тирик қолди: тафсилотлар

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳодиса жойига делегация жўнатган. Қурбонларнинг аниқ сони ҳануз номаълум. 

Жаҳон
25 декабрь 2024 йил
Қозоғистондаги авиаҳалокатда 29 киши тирик қолди: тафсилотлар

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Озарбайжон ҳаво йўлларининг Embraer 190 йўловчи самолёти қулаши оқибатида 29 киши омон қолган. Экипаж аъзолари эса тўлиқ ҳалок бўлган.

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам худди шундай рақамни хабар қилмоқда.

Самолёт Бокудан Грознийга учаётган ва бортдаги фавқулодда вазият туфайли экипаж муқобил аэродромга боришга қарор қилган, бунда Қозоғистоннинг Актау шаҳри танланган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳодиса бўйича текширувни шахсан назоратига олди ва воқеа жойига делегация жўнатди. У МДҲ саммитидаги иштирокини бекор қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, самолётда жами 69 киши бўлган. Улар Озарбайжон, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидир. ОАВда йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати ва тирик қолганлар номлари эълон қилинмоқда. Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилди.

Ақтау яқинидаги фожиа Embraer самолёти иштирокидаги тўртинчи авиаҳалокат бўлди.

Илгари ушбу турдаги самолётлар билан ҳалокат уч марта қайд этилган - икки марта Хитойда ва бир марта Намибияда. Вазиятлардан бирида фалокатга террорчилар томонидан самолётни олиб қочишга уриниш сабаб бўлган.

Ушбу ҳодисаларга қарамай, Embraer самолётлари ишончли ҳисобланади. Мутахассислар бортдаги техник носозликлар эҳтимолини 0,1 фоизга баҳоламоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+