platina.uz

Янги йил байрамида кетма-кет 6 кун дам олиш берилади

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январ – шанба кунидан 2 январ – пайшанба кунига кўчирилди. 

Жамият
24 декабрь 2024 йил
Янги йил байрамида кетма-кет 6 кун дам олиш берилади

Янги йил байрамида кетма-кет 6 кун дам олиш берилмоқда.

"Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида" ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январ – шанба кунидан 2 январ – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январ – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

-28 декабр (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

-29 декабр (якшанба) — умумий дам олиш куни;

-30 декабр (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

-31 декабр (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

-1 январ (чоршанба) — Янги йил байрами;

-2 январ (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+