platina.uz

Жаҳон банки Ўзбекистонга 3,5 млн доллар ажратади

Маблағ Хоразмда қуриладиган қуввати 100 МВт бўлган янги қуёш электр станцияси билан боғлиқдир. 

Иқтисод
24 декабрь 2024 йил
Жаҳон банки Ўзбекистонга 3,5 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 3,5 млн доллар ажратди. Бу ҳақда банкнинг ахборот хабарида маълум қилинган.

Жаҳон банки Ўзбекистон учун банк кафолати кўринишидаги 3,5 млн долларлик молиялаштиришни маъқуллади.

Ушбу кафолат “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ давлат компаниясининг қуввати 100 МВт бўлган янги қуёш электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш бўйича тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

Хоразм вилоятидаги ушбу объектни қуриш билан Франциянинг Voltalia компанияси шуғулланади. Компания ушбу объект лойиҳасини ишлаб чиқиш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун жавоб беради.

Лойиҳа ишга туширилгач, “Sarimay Foreign Enterprice LLC” станцияда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ давлат компаниясига сотади. Бу икки томон ўртасида 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган.

Қуёш электр станциясини 2025 йил ноябр ойида ишга тушириш режалаштирилган. У 177 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 240 гигаватт-соатдан ортиқ қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+