platina.uz
Жамият

Тўлов-контрактларни тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди

Бу 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учун амал қилади. 

Тўлов-контрактларни тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди

ОТМларда тўлов-контракт пулини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди.

Бунга Давлат қабул комиссиясининг баёни асос бўлган. Унга кўра, 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабри (шу куни ҳам) етиб белгиланди:

- тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;

- Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумиу ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.

Бу 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid