platina.uz

Шавкат Мирзиёев Германия президентига ҳамдардлик билдирди

Магдебург шаҳридаги Рождество бозорида машина оломон устига ҳайдалиши сабаб бир неча киши ҳалок бўлганди. 

Сиёсат
6 кун аввал, 18:29
Шавкат Мирзиёев Германия президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Германия президентига ҳамдардлик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Германиянинг Магдебург шаҳрида юз берган фожиа оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Франк-Вальтер Штайнмайерга таъзия йўллади.

"Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез орада шифо топишини тилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Bild газетасига кўра, Магдебург шаҳридаги Рождество бозорида содир бўлган ҳодисада 11 киши ҳалок бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+