Германияда BMW одамлар устига ҳайдалди: 11 киши ўлгани айтилмоқда
Ҳодиса Магдебург шаҳридаги Рождество бозорида содир бўлган.
Германияда ҳайдовчи машинани одамлар устига ҳайдади: 11 киши ўлгани айтилмоқда.
Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество бозорида машина оломон устига ҳайдалиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 80 га яқин киши жароҳатланди, деб хабар берди Bild газетаси.
Қора BMW эканлиги тахмин қилинаётган машина оломон орасидан 400 метр масофани босиб ўтди, деб ёзади AFP.
Хабар қилинишича, гумондор қўлга олинган. Расмийлар ҳозиргача фақат иккита ўлимни тасдиқлади.
Одамларни уриб қочганликда гумон қилинган шахс ушланган. У 50 ёшли Саудия Арабистони фуқаросидир. 2006 йилда Германияга келган ва шифокор бўлиб ишлаган.
Саксония ери ҳокими Райнер Хазелоффнинг айтишича, оломон устига машина ҳайдаш қасддан қилинган деб гумон қилинмоқда. Ҳозирда ҳужумчининг шериклари борлигига ишониш учун асос йўқ, дея қўшимча қилди у.