Тошкент вилоятида чиқинди хизматлари нархи ошади
Бир киши учун нархлар ҚҚС билан 7840 сўмни ташкил этади.
Жамият
Кеча, 20:53
Тошкент вилоятида 2025 йил 1 январдан чиқинди олиб кетиш тарифлари кўтарилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори эълон қилинди.
Қарор иловасига кўра, 1 январдан тарифлар қуйидагича белгиланади: жисмоний шахсларга бир киши учун ҚҚСсиз 7 минг сўм, ҚҚС билан 7840 сўмни ташкил этади.
Юридик шахслар учун 1 метр квадратга 74 минг сўм (ҚҚСсиз) ва 82 880 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси янги нархлар ҳақида турли нашрларда маълумот бериб борилишини таъминлайди.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида чиқинди тарифлари ошганди.