platina.uz

2025 йил апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошиши кутилмоқда

Коммунал соҳани субсидиялаш 2028 йилгача давом этади. 2027 йилда субсидия миқдори кескин камайтирилади. 

Иқтисод
3 кун аввал, 15:50
2025 йил апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошиши кутилмоқда

2025 йил апрел ойидан табиий газ ва электр нархи, шунингдек, иссиқлик тарифлар ошиши кутилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида нутқ сўзлаган Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

"Жорий йилда тарифлар ошган бўлсада, Вазирлар Маҳкамаси қарорида келгуси йил апрел ойидан ҳам тарифларни оширилиши белгиланган.

Шундан келиб чиқиб 1 апрелдан нархлар ошади. Нархлар оширилганда ҳам улар қилинган харажатни қоплай олмаяпти. Шунга бюджетдан соҳага субсидиялар ажратиляпти. Бундан ташқари табиий газнинг маълум бир қисмини импорт қиляпмиз", деди Қўчқоров.

Қўчқоровнинг айтишича, коммунал соҳани субсидиялаш 2028 йилгача давом этади. 2027 йилда субсидия миқдори кескин камайиши кутилмоқда. 2028 йилда жараён тўлиқ тўхтатилади.

Вазирнинг айтишича, келгуси йилнинг ўзида Тошкентда иссиқлик таъминоти тарифлари икки марта оширилиши белгиланган.

Аввалроқ Сенат томонидан давлат бюджети тўғрисидаги қонун маъқулланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+