Электр ва газ тарифлари энди янгича нархланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Иқтисод
16 апрель, 16:15
Электр ва газ тарифлари энди янгича нархланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Унга кўра, 1 майдан электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ва 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.

Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгармоқда: барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1500 сўмдан қолмоқда.

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1800 сўмдан қолмоқда.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябр-феврал ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
  • ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
  • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.

Март-октябр ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайдилар:

  • ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
  • ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;

ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.

Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилмоқда. Хусусан:

2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;
  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;
  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;
  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;
  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
  • ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
  • ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
  • ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
  • ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1000 сўмдан тўлайдилар.

Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради:

Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1800 сўмдан тўлайдилар.

Аҳолининг коммунал-маиший эҳтиёжлар учун истеъмол қиладиган табиий гази учун нархлар ўзгаради. Яъни келгуси йилнинг 1 апрелидан эътиборан, ноябр-феврал ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм;
  • ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
  • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўм этиб белгиланяпти.

Март-октябр ойларидаги бир ойлик истеъмол учун эса қуйидагича ҳақ тўланади:

  • ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм;
  • ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
  • ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
  • ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
  • ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўмдан тўлайдилар.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади.

Қарор билан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳам белгиланмоқда.

Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда.

Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябр-феврал ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябр-феврал ойларини қамраб олади.

Иситишдан ташқари мавсум Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март-сентябр ойларини, бошқа ҳудудларда эса март-октябр ойларини қамраб олиши назарда тутилмоқда.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+