platina.uz

Ўзбекистонда яна қор ёғиб, ҳарорат пасайиши кутиляпти

21-22 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача тушиб кетади. 

Жамият
17 декабрь 2024 йил
Ўзбекистонда яна қор ёғиб, ҳарорат пасайиши кутиляпти
Фото: Platina.uz

Ўзбекистон ҳудудида яна ҳаво совиб, қор ёғиши кутилмоқда. Жорий йилнинг 20-22 декабр кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво
массалари кириб келиши кутилмоқда.

20-21 декабр кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик
(ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

21-22 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача,
кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди.
Йўлларда яхмалак кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 декабр кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида қор ёғди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+