platina.uz

Умид Абидхаджаев иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

Бунгача у Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаб келган

Иқтисод
16 декабрь 2024 йил
Умид Абидхаджаев иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

Абидхаджаев Умид Кутпитдинович — иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаб келган.

У бу лавозимга 2021 йилда келган.

Абидхаджаев 1987 йилда Наманган шаҳрида туғилган.

2009 йилда Тошкент ислом университетини, 2014 йилда Япониянинг Кеё университетининг магистратурасини, 2017 йилда Кеё университетининг иқтисод йўналиши бўйича докторантурасини тамомлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+