Шахмат бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги очилиш маросими ўтказилди
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида пойтахтда Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун халқаро шахмат турнири ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-150-сонли “2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёш ҳаваскорлар ва малакали шахматчилар иштирокида “Tashkent Chess” “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги” халқаро турнири очилиш маросими ўтказилди.
Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи Бекзод Убайдуллаев, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Sky Chess масъул ходимлари иштирок этдилар.
Мусобақада 15 та давлатдан 400 нафарга яқин шахматчилар ташриф буюрган. Мусобақа шахматнинг стандарт ва блитс йўналишида ўтказилмоқда. Нуфузли турнирда шахматчилар FIDE рейтингидаги очколарига қараб гуруҳларга бўлинган. Ушбу халқаро турнир 22 декабрга қадар давом этади.