Абдулазиз Ҳайдаров Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди
Муродбек Атаджанов эса Пенсия жамғармаси директори лавозимини эгаллаган.
Иқтисод
16 декабрь 2024 йил
Ҳайдаров Абдулазиз Абдулахадович — Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Атаджанов Муродбек Бекберганович эса Пенсия жамғармаси директори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
У бунгача Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси эди.
Умурзаков Илҳом Ўринбоевич иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.