Хоразмда кийим-кечак дўконлари ёниб кетди
Ёнғинни ўчиришга 13 та қутқарув экипажи жалб этилган.
Жамият
14 декабрь 2024 йил
Ҳазорасп туманида дўконлар ёниб кетди.
Бугун, 14 декабрь куни соат 03:03 да Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, "Боғдор" МФЙ, Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва соат 05:00 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.