Тошкентда “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида ўтказилаётган навбатдаги йирик лойиҳа — “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркаси ёшлар ва иш берувчилар ўртасида кўприк вазифасини бажарди.
Жамият
13 декабрь 2024 йил
13 декабр куни пойтахтдаги “Алпомиш” спорт саройида “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад — мутахассисликка эга бўлмаган ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашишдир.
Шу маънода, меҳнат ярмаркасида диплом талаб этилмайдиган тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш обектлари вакиллари ёшларга таклиф ва тақдимотлари билан иштирок этди.
Ёшлар ҳам ўз навбатида қизиқишлари ва имкониятлари доирасида турли ишлар билан батафсил танишиш имконига эга бўлди.