platina.uz
Жамият

Президент администрацияси ходимлари Хоразмнинг оғир ҳудудларига борди

Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ Хива тумани “Истиқлол” маҳалласида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Президент администрацияси ходимлари Хоразмнинг оғир ҳудудларига борди

Президент топшириғига асосан Президент администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича фаолиятини давом эттирмоқда.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакилларининг навбатдаги манзили Хоразм вилояти Хива тумани бўлди.

Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда ўрганишлар натижаси асосида бир қатор эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун, “Истиқлол” маҳалласида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, боқувчисини йўқотган мурожжатчи Дилноза Худаёрова хонадонига борилиб, унга ўзини-ўзи иш билан банд қилиши ҳамда оиласига қўшимча даромад келтириши мақсадида тикув машинаси ва керакли анжомлар топширилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги нуронийлар билан илиқ суҳбат қурилиб, аҳолини қийнаётган муаммолари тингланди ва уларнинг ечими бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда амалий ишлар режалари белгилаб олинди.

Шу ернинг ўзида “маҳалла еттилиги” аъзолари билан кенг муҳокамалар ўтказилиб, жойларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда Президентимиз белгилаб берган йўналишлар бўйича ишларни қатъий ташкиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди, масъуллар белгиланди.

Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ “Истиқлол” маҳалласида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун амалий кўмак кўрсатилди. Маҳаллада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, кекса ёшдаги нуронийлар дуоси билан хайрли ва савобли ишларни давом қилдирган ҳолда, ҳомийлар томонидан қурбонлик қилиниб, маҳаллада кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid