Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
III чорак дарслари эса 13 январдан бошланиши белгиланмоқда.

Мактабларда III чорак дарслари 13 январдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
"Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади", дейилади хабарда.
Бунда мактабларда 2025 йил 11 январ (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабр (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январ (душанба)дан бошланади.
Талабалар учун таътил 25 декабр ва 7 январ кунларида давом этади.
