Исроил Сурия флотини деярли йўқ қилди
Яҳудий давлати томонидан икки кунда Сурияга 500 га яқин зарбалар берилган.
Исроил томонидан Сурия флоти деярли йўқ қилинди.
Исроил армияси сўнгги икки кун ичида Башар Ассад режими ағдарилганидан бери тартибсизликлар гирдобидаги Сурияга юзлаб зарбалар берди.
Яҳудий давлати "Суриянинг стратегик қуроллари захирасининг катта қисмини" йўқ қилганини маълум қилди.
10 декабр куни кечки телеграммада ЦАХАЛ 80 дан 190 километргача масофага учадиган ракеталари бўлган Сурия ҳарбий-денгиз кучларининг иккита обектига зарба бергани ва 15 та кемани йўқ қилгани айтилган.
Исроил армияси баёнотида айтилишича, бор-йўғи 48 соат ичида зенит батареялари, аэродромлар, қурол ишлаб чиқариш майдонлари, қурол-яроғ омборлари, ҳарбий объектлар, отиш мосламалари ва ўқ отиш позицияларига 480 та ҳаво ҳужуми уюштирилди.
Қурол-яроғ заҳираларининг йўқ қилиниши "уларнинг террористик унсурлар қўлига тушиб қолишининг олдини олди", — деди Исроил баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Асад режими қулагач, Исроил Сурия чегарасида амалиёт бошлади. Тел-Авив бу ҳаракатларни чегарада буфер зона яратиш билан изоҳламоқда.