platina.uz

Талабалар учун авиачипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 7 январига қадар амал қилади. 

Жамият
10 декабрь 2024 йил
Талабалар учун авиачипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилинди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан 7 январгача давом этади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+