platina.uz

“Тошкент ёшларни севади” ойлигида ўтказиладиган навбатдаги лойиҳалар эълон қилинди

Ёшларнинг барча қатламини қамраб олаётган мазкур ойлик қизғин давом этмоқда.

Жамият
8 декабрь 2024 йил
“Тошкент ёшларни севади” ойлигида ўтказиладиган навбатдаги лойиҳалар эълон қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахтда ўтказилаётган “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида пойтахт ёшлари учун муҳим лойиҳаларни эълон қилинди.

Жорий йилнинг 10–14 декабрь кунлари “Алпомиш” спорт саройида бўлиб ўтадиган қуйидаги йирик лойиҳаларга ёшлар таклиф этилади:

⁃ 10 декабрь — ўқув марказлари форуми;

⁃ 11–12 декабрь — олий таълим муассасалари битирувчилари учун “Келажак Эхпо” меҳнат ярмаркаси;

⁃ 13 декабрь — мутахассислик талаб этилмайдиган “Дипломсиз иш” меҳнат ярмаркаси;

⁃ 14 декабрь — “ТОП 100 олий ўқув юрти” олий таълим муассасалари кўргазмалари.

Мазкур лойиҳаларда ёшлар, ота-оналар ва манфаатдор ташкилотларнинг иштирок этишлари мутлақо бепул.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+