Пойтахтда “Орзу” танлови бошланди
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида истеъдодли болалар учун ҳам танлов ўтказилмоқда.
“Орзу” болалар ижодиёти кўрик-танлови ҳаяжонга бой, кўтаринки руҳда старт олди. Унда истеъдодли болалар ўзларининг муаллифлик ишлари ва устозлар ижодидан намуналар ижро этиб, ҳакамлар ҳайъатининг эътирофларига сазовор бўлди.
Танловда иштирок этиш учун 2153 нафар ўқувчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан юздан ортиқ ёшлар бугун вокал (миллий ва академик ижро, эстрада, фолклор ҳамда хор гуруҳлари) бўйича ва адабиёт (назм (шеър, ғазал, достон) ҳамда наср (ҳикоя ва эртаклар) йўналишларида маҳоратларини намоён қилди. Улар орасида биринчи марта катта саҳнага чиқаётган болалар ҳам бор. Бу илк қадамлар келгусида катта асарлар яратишга етаклаши шубҳасиз.
Танлов 12 декабрга қадар давом этади. Эндиликда амалий ва тасвирий санъат, рақс, чолғу йўналишлар бўйича беллашувлар ўтказилади.