platina.uz

Конгода одамлар номаълум касалликдан вафот этмоқда

Сирли хасталик аломатлари орасида иситма, бош оғриғи, бурун битиши, йўтал, нафас олиш қийинлашуви ва анемия мавжуд. 

Жаҳон
6 декабрь, 10:21
Конгода одамлар номаълум касалликдан вафот этмоқда

Конгода ўнлаб одамлар номаълум касалликдан вафот этаётгани хабар берилди.

Конго Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинда номаълум касаллик сабаб 79 қурбон ва 376 та юқтириш ҳолатни эълон қилди, деб ёзади NBC News.

Айрим ОАВ хабарларига кўра, қурбонлар сони аллақачон 150 га яқинлашган.

Сирли хасталик аломатлари орасида иситма, бош оғриғи, бурун битиши, йўтал, нафас олиш қийинлишуви ва анемия мавжуд.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги шунга ўхшаш аломатлардан вафот этган одамларнинг қолдиқлари ваколатли соғлиқни сақлаш органлари иштирокисиз қайта ишланмаслиги кераклигини қўшимча қилди.

ЖССТ воқеалар ривожидан хабардор эканлигини ва бир гуруҳ мутахассисларни Конгога юборганини маълум қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+