platina.uz

UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда

Компания мобил алоқа сифатини яхшилаш ва узлуксиз маълумот узатишни таъминлаш имконини берадиган иккита муҳим лойиҳани амалга оширди.

Бизнес
5 декабрь 2024 йил
UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда

UZTELECOM кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланаётган сифатли хизматлар ва технологиялардан фойдаланиш имконини таъминлаб, Ўзбекистоннинг барча аҳолиси учун рақамли имкониятларни ривожлантиришда давом этмоқда.

Мобил тармоқ трансформацияси

Компания ривожида ўз мобил тармоғининг трансформацияси муҳим босқич бўлди. Модернизация мобил алоқа сифатини яхшилаш ва бутун мамлакат бўйлаб фойдаланувчиларга янада ишончли ва тезкор хизматлар тақдим этиш имконини беради. Лойиҳа йирик шаҳарлар ва чекка ҳудудларни қамраб олди, бу тармоқ қамровини сезиларли кенгайтириш ва ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаш имкониятини яратди. Инфратузилманинг янгиланиши частота спектри рефарминги, бешинчи авлод (5G) тармоқларини жорий этиш ва абонентлар учун кенг имкониятлар кўламини очувчи энг янги технологиялар жорий этишни ўз ичига олди.

Бугунги кунга келиб мобил тармоқни модернизациялаш бўйича кенг кўламли ишлар якунланди. Натижада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказида 5G жорий этилди. Энди юқори тезликдаги (10 Гбит/с) Интернетдан бутун республика бўйлаб фойдаланиш мумкин, бу Ўзбекистонни МДҲда 5G қамровига эга биринчи давлатга айлантиради.

Тармоқ модернизацияси – бутун республика бўйлаб юқори технологик ва ҳамёнбоп мобил алоқани яратиш бўйича узоқ муддатли стратегиянинг бир қисмидир. UZTELECOM бундан буён ҳам абонентларни ишончли ва замонавий алоқа билан таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаб бориш мақсадида, энг янги технологиялар татбиқини давом эттиришни режалаштирган.

Интернетга юқори тезликда уланишни таъминлаш

Кенг кўламли модернизация доирасида UZTELECOM ўз инфратузилмасини Интернетга юқори тезликда уланиш учун илғор ечими бўлмиш GPON технологияларига асосланган замонавий оптик толали тармоқларга ўтказмоқда. GPON 1 Гбит/с ва ундан юқори уланиш тезлигини таъминлаб, қулай ишлаш, ўқиш ва дам олиш учун барқарор ва ишончли боғланиш имконини беради. Компания абонентларининг 92 фоизи аллақачон бу технологиянинг афзалликларини муносиб баҳолай олдилар.

Компаниянинг техник жамоаси ҳар куни юзлаб километр оптик толали алоқа линияларини қурадилар. Компания магистраль транспорт тармоғининг ўтказиш қобилияти 70 Тбит/с.га етди, бу бутун мамлакат бўйлаб юқори уланиш тезлиги ва алоқа сифатини таъминлашга имкон бермоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли, Ўзбекистон аҳоли яшаш пунктларининг 96 фоизи, жумладан энг чекка ҳудудлар ҳам юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+