Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади
Таътил 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Жамият
5 декабрь 2024 йил

Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган.
Унга кўра, олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.