platina.uz

Муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухорода эса МИБ ходими қарздорлардан ундирилган 321 млн сўмни танишларининг пластик карталарига ўтказиш орқали нақдлаштириб талон-торож қилган. 

Жамият
4 декабрь 2024 йил
Муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Ҳоким ёрдамчиси 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тошкент вилояти Бўка туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси "Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси совун маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда, мазкур МЧЖ ва туманда фаолият юритувчи хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, лекин ушбу пул маблағларини ўзига тегишли хусусий корхона ҳисоб рақамига ўтказиш орқали талон-торож қилишган.

Уч юз млн сўмдан оптиқ маблағни талон-тарож қилга МИБ ходими ҳам қўлга олинди.

Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти Когон туман бўлими мутахассиси бўлимнинг ҳисоб рақамларига келиб тушган пул маблағларини ўз муддатида, тегишлилигига кўра тўғри йўналтирилишини таъминлашга масъул бўлсада, лекин ҳисоб рақамлардаги 321 млн 79 минг сўм пул маблағини ўзига таниш бўлган 4 нафар фуқаронинг пластик карталарига ўтказиш орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+