Тошкент вилоятида кредит пулларини ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси ушланди
У 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, имтиёзли кредит олишга эришган.

Фуқароларнинг кредит маблағларини ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда “Ойдинобод” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.Г. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ушбу фуқаролар “Ойдинобод” МФЙ ҳудудида яшамаса-да, кредит ажратилиши учун банкка тақдим қилган тавсияномасида мазкур МФЙ ҳудудида яшовчилар сифатида кўрсатиб, 130,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратган.
Бироқ ушбу маблағларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
