platina.uz

Жо Байден ўғлини афв этди

Июн ойида ҳакамлар ҳайъати Хантер Байденни ноқонуний тарзда қурол сотиб олиш ва гиёҳванд моддалар истеъмолини яширганликда айбдор деб топди. 

Жаҳон
2 декабрь, 9:55
Жо Байден ўғлини афв этди

АҚШ президенти Жо Байден икки жиноий иш бўйича судланган ва ҳукмни кутаётган ўғли Хантер Байденни афв этди.

"Бу лавозимда ишлаган биринчи кунимданоқ мен Адлия вазирлиги қарор қабул қилишига аралашмаслигимни айтдим ва ҳатто ўғлим адолатсиз таъқиб қилинаётганини кузатганимда ҳам ўз сўзимда турдим", — деди Байден.

Сентябр ойида Байденнинг ўзи ҳам, унинг матбуот котиби ҳам ўғлини афв этиш тўғрисида фармон чиқармоқчи эмаслигига ишонтирди.

Июн ойида ҳакамлар ҳайъати Хантер Байденни қурол сотиб олаётганда ва гиёҳванд моддалар истеъмолини яширганликда айбдор деб топди.

Кичик Байден АҚШ тарихидаги амалдаги президентнинг жиноятда айбдор деб топилган биринчи ўғлига айланди.

Кейин, сентябр ойида Хантер Байденнинг ўзи яна бир ишда – солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбини тан олди.

1 декабр куни кечқурун эълон қилинган баёнотда Жо Байден ўғлининг судлари" сиёсат билан булғанган" ва шунинг учун нотўғри қарорлар билан якунланганини даъво қилмоқда.

"Бу ҳафта охирида мен бу қарорни қабул қилганимда, уни бошқа кечиктиришнинг маъноси йўқ эди. Умид қиламанки, америкаликлар ота ва президент нима учун бундай қарорга келганини тушунишади", — дейилади баёнотда.

Хантер Байден, шунингдек, у гиёҳванд сифатида қилган хатоларидан бутун Байден оиласини омма олдида камситиш ва шарманда қилиш учун сиёсий мақсадларда фойдаланилганини айтди.

" Менга нисбатан бугунги раҳм-шафқатни ҳеч қандай тарзда оддий деб билмайман ва қолган ҳаётимни бемор ва азоб чекаётганларга ёрдам беришга бағишлайман", деди президентнинг ўғли.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+