Тошкент шаҳар сардорлари сайланди
Пойтахтдаги ёшлар марказида “Юксак мақсадлар сари бирлашайлик!” шиори остида Тошкент шаҳар сардорларининг II форуми бўлиб ўтди.

“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида бўлиб ўтган сардорлар форумида ҳамкор ташкилот вакиллари ва пойтахтда жойлашган умумтаълим мактабларининг сардорлари иштирок этишди.
Форумда 10 та тумандан 17 нафар номзод ўз таклиф ва режаларини тақдимот қилди. Сардорлар очиқ овоз бериш орқали сайланди.
Якуний натижаларга кўра:
Бош сардор – Азамат Абдулатипов;
“Яшил макон” йўналиши бўйича – Моҳироза Маҳкамова;
“Таълим” йўналишида – Муниса Хаджаева;
“Имкон” йўналишида – Малика Муродхонова;
“Спорт” йўналишида – Мадина Абдукамилова;
“Санъат” йўналишида – Ясмина Хаджаева ҳамда
“Медиа ва IT” йўналишида – Сардор Пардабоев сардор сифатида сайланди.
Эндиликда мазкур сардорлар ўз йўналишлари бўйича мактабларда ўқувчиларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича фаолият олиб боради.