Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси бўлди
Отабек Умаров эса раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.
Спорт
25 ноябрь, 22:58
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига бир овоздан сайланди.
Бугун қўмита бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Шунингдек, бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ҳам қатнашди.