Спортнинг волейбол тури бўйича Тошкент шаҳар финал босқичи ўтказилди
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда.

21 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талаба-йигитлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Тошкент шаҳар финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда пойтахтда жойлашган 7 та олий таълим муассасалари, хусусан, Ўзбекистон миллий университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Oriental университетидан сараланган энг кучли жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра:
I ўрин — Ўзбекистон Миллий университети;
II ўрин — Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
III ўрин — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети жамоасига насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.




