platina.uz

Россия Украинага баллистик ракета билан зарба берди: тафсилотлар

Мамлакат президенти Владимир Путин халққа ҳужум юзасидан мурожаат қилди. Унинг айтишича, бу Ғарб ракеталарининг Россияга зарбалари учун жавобдир. 

Жаҳон
22 ноябрь, 9:57
Россия Украинага баллистик ракета билан зарба берди: тафсилотлар

Россия илк бор Украинада қитъалараро баллистик ракета қўллади.

Мамлакат президенти Владимир Путин махсус видеомурожаат қилиб, 21 ноябр куни Днепр шаҳрига сўнгги "Орешник" ракета мажмуасидан ядросиз каллак билан зарба берилганини айтди.

Бу ғарб экспертлари илгари тахмин қилганидек, ўрта масофага учувчи ракета эди.

Россия президентининг айтишича, 19 ноябр куни Украина Россияга 6 та Америка АТАCAMS ракетаси билан ҳужум қилган, кейин Британиянинг Storm Shadow ракеталари ишлатилган. АТАCAMS Брянск вилоятидаги ҳарбий нишонларга, Курск вилоятига эса бу Storm Shadow билан ҳужум қилинган.

Аввалроқ ОАВ Курск вилоятидаги ер ости қўмондонлик пункти Storm Shadow ҳужумига учраган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Москва ҳозирча бу хабарларга изоҳ бермади. Путин энди ҳужум нишони қўмондонлик пункти бўлганини тасдиқлади.

Ўз навбатида Россия баллистик ракета зарбаси бўйича АҚШни хабардор этган.

Украина раҳбари Владимир Зеленский Путин кескинликни кучайтириш учун яна бир бор қадам ташлаганини айтиб чиқди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев эса Украинадаги вазият сабаб ҳукумат йиғилиши ўтказиши буюрган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+