platina.uz

Зеленский қандай ҳолатда Украина урушни ютқазиши мумкинлигини айтди

Доналд Трампнинг сайланиши Киев учун қийин бўлиши мумкин, чунки у ҳарбий ёрдамни танқид қилиб келади.  

Жаҳон
20 ноябрь, 9:56
Зеленский қандай ҳолатда Украина урушни ютқазиши мумкинлигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Fox News телеканалига берган интервьюсида, агар АҚШ қўллаб-қувватлашни тўхтатса, Украина урушда ютқазиши мумкинлигини айтди.

Украина раҳбари бошланганига минг кун бўлган уруш ҳақида гапираркан, АҚШ ёрдамисиз мамлакат оғир аҳволга тушишини эътироф этди.

"Агар АҚШ ёрдамни қисқартирса, биз ютқазамиз, деб ўйлайман. Албатта, бизнинг ўз ишлаб чиқаришимиз бор, лекин бу ғалаба қозониш учун етарли эмас", деди Зеленский.

Журналистнинг Трамп Путинга урушни тугатишга таъсир қила оладими деган саволига Владимир Зеленский бу осон бўлмаслигини, аммо унинг фикрича, Трамп Путиндан кучли ва АҚШ катта таъсирга эга, дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп сайланса, АҚШнинг Украинага ёрдами сўроқ остида қолиши мумкин. Доналд Трамп ўз чиқишлари Зеленскийнинг олаётган ёрдамларига ишора қилиб уни "катта савдогар" дея атаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+