Газ ва бензин шохобчаларини онлайн кўрувчи илова ишга тушди
Илова орқали ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот олиш мумкин.
Жамият
20 ноябрь 2024 йил

Ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи Avto24 иловаси синов тариқасида ишга туширилди.
Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани Android ва iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин.
Шунингдек, табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи Hudud Gaz Ta’minot мобил иловаси ҳам тест режимида иш бошлади.
Ушбу иловани iOS ва Android учун юклаб олиш бепул.
Аввалроқ электр энергияси сарфини онлайн кузатувчи илова ҳам жорий этилганди.