platina.uz

Пойтахтда давлат байроғи қабул қилинган кун катта тантана билан ўтмоқда

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент шаҳрида қатор йирик тадбирлар ва акциялар ташкил этилмоқда.

Жамият
18 ноябрь 2024 йил
Пойтахтда давлат байроғи қабул қилинган кун катта тантана билан ўтмоқда

18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан пойтахтда қатор йирик тадбирлар ва акциялар ташкил этилмоқда.

Ушбу байрам доирасида талаба-ёшлар, жамоатчилик вакиллари ва санъаткорларнинг фаол иштирокида турли оммавий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Куннинг дастлабки қисмида талабалар шаҳарчасида “Миллат байроғи” номли байроқлар паради бўлиб ўтди. Тадбирда 2000 нафардан ортиқ талаба-ёшлар қатнашиб, ҳарбий оркестрлар томонидан ижро этилган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга ўзгача кайфият улашди.

Куннинг давомида ҳам турли тадбирлар ўтказилиши белгиланган бўлиб, улар орасида энг муҳимларидан бири — соат 15:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади. Унда 100 метрлик давлат байроғи ёйилиши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+