Пойтахтда фан ва таълим ҳамда ёшлар муаммолари йўналишида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида ўтказилган мазкур очиқ мулоқотда юзлаб ёшлар иштирок этишди.

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг энг яхши йўли бу – мулоқот. Улар билан ўтказиладиган ҳар бир очиқ суҳбат нафақат ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда, балки жамият фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.



Бугун, 15 ноябрь куни “Заковат арена”да бўлиб ўтган давра суҳбати ёшларни бир мақсад остида бирлаштирибгина қолмай, улар учун ўз фикр-мулоҳазалари, савол ва таклифлари билан юқори ташкилот вакилларига тўғридан тўғри мурожаат қилиб, батафсил жавоб олишларига замин яратди.



Тадбирда турли ёш тоифа вакиллари иштирок этди. Саволлар ва мурожаатлар ҳам шунга кўра ранг-баранг бўлди. Бу ёшлар муаммоларини кенг кўламда ўрганишга хизмат қилиши шубҳасиз.




