platina.uz

Байден Оқ Уйда Трамп билан учрашди

Сайланган президент ва истеъфога кетаётган раҳбар ўртасидаги учрашув Америка сиёсий ҳаётида узоқ йиллик анъанадир. Бироқ Трамп 2020 йилда Байденни Оқ Уйга таклиф этмаганди. 

Жаҳон
14 ноябрь, 9:57
Байден Оқ Уйда Трамп билан учрашди

АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Доналд Трамп Оқ уйда амалдаги раҳбар Жо Байден билан учрашди.

Учрашув чоғида Байден ҳокимиятни тинч йўл билан кейинги президентга ўтказиш ниятида эканини айтди, Трамп эса жараён "иложи борича силлиқ" ўтишини билдирган.

"Жаноб сайланган ва собиқ президент Доналд, табриклайман! Биз ҳокимиятнинг узлуксиз ўтишини таъминлашни истаймиз ва сизга керак бўлган ҳамма нарсага эга бўлишингиз учун қўлимиздан келганини қиламиз", — деди Байден Трампга.

" Сиёсат - бу аёвсиз жараён ва умуман ёқимли жой эмас. Аммо бугун у ёқимли туюлмоқда ва мен буни жуда қадрлайман”, деди Трамп, шундан сўнг икки сиёсатчи қўл сиқишди.

Сайлов кампанияси вақтида Трамп ва Байден бир-бирларини қаттиқ танқид қилишган ва охирги марта июн ойида бўлиб ўтган дебатда учрашишган. Кўп ўтмай, Байден ёши ва президент лавозимини эгаллаш қобилияти билан боғлиқ хавотирлар туфайли пойгадан чиқди.

Сайланган президент ва истеъфога кетаётган раҳбар ўртасидаги учрашув Америка сиёсий ҳаётида узоқ йиллик анъанадир.

Бироқ Трамп ютқазган, лекин тан олишдан бош тортган 2020 йилги президентлик сайловларидан кейин Байден билан бундай учрашув бўлиб ўтмади: ўша пайтдаги президент уни Оқ Уйга таклиф қилишдан бош тортди.

Трамп Вашингтонга 2024 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта келди. Оқ уйга ташрифидан олдин у Вакиллар палатасига ташриф буюрди ва у ерда Конгресс қуйи палатаси устидан назоратни ўзида сақлаб турган Республикачилар партияси аъзолари билан учрашди.

Вакиллар палатасига сайловда овозларни санаш ҳали ҳам давом этмоқда, бироқ унда кўпчиликни ташкил қилиш учун республикачиларга атиги иккита мандат (демократлар эса ўнта) етишмайди.

Президент учун овоз бериш билан бир вақтда бўлиб ўтган сенаторлар сайлови натижасида Республикачилар партияси Америка парламентининг юқори палатасини ҳам назоратга олди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+