platina.uz
Жаҳон

WP: Доналд Трамп Путин билан телефон мулоқоти ўтказди

Трамп Путинга қуролли можарони "авж олдирмаслик"ни маслаҳат берган ва АҚШнинг Европадаги муҳим ҳарбий иштирокини эслатди, дея ёзади нашр. 

WP: Доналд Трамп Путин билан телефон мулоқоти ўтказди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди, мавзу Украинадаги можаро ҳақида бўлди, деб ёзади Washington Post манбаларга асосланиб.

Трамп Путинга қуролли можарони "авж олдирмаслик"ни маслаҳат берди ва АҚШнинг Европадаги муҳим ҳарбий иштирокини эслатди, деди нашр суҳбатдошларидан бири. Бир нечта манбаларга кўра, президентлар қитъада тинчликка эришишни муҳокама қилишган ва бўлажак Америка раҳбари" Украинадаги урушни тезроқ ҳал қилиш"ни муҳокама қилиш учун кейинги музокараларга қизиқиш билдирган.

Украина ҳукумати Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбатдан хабардор бўлган ва бунга эътироз билдирмаган, дея маълум қилган расмийлар WP'га.

Бироқ Украина ташқи ишлар вазирлиги буни инкор этди, дея ёзади Reuters.

Бу беш кун муқаддам АҚШ сайловларида Республикачилар ғалаба қозонганидан кейин икки сиёсатчи ўртасидаги илк суҳбат бўлди. Трамп сайловолди дастурида Украинадаги урушни тўхтатишга ваъда берган. АҚШнинг сайланган президенти 7 ноябр куни Зеленский билан ҳам суҳбатлашганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid