Болалар ташкилотининг I конференцияси ўтказилди
Пойтахтда жойлашган ёшлар марказида “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида Тошкент шаҳар болалар ташкилотининг I конференцияси ўтказилди.

Мазкур конференцияда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон болалар ташкилоти бошқаруви раиси, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари, мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, лидерлик қобилиятига эга ўқувчи-ёшлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Конференция иши давомида Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари, ихтисослаштирилган мактабларда Ўзбекистон болалар ташкилотининг “Болалар ҳаракати” сардорлари фаолиятини самарали ташкил этиш борасида таълим муассасалари олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоб олди ва таклифларини билдирди.




